АсосийСПОРТ

Испания сўнгги дақиқаларда Бельгияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионати чорак финалида Испания терма жамоаси Бельгия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

'Испания сўнгги дақиқаларда Бельгияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди'ning rasmi

Жаҳон чемпионати чорак финалида Испания терма жамоаси Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалига йўлланма олди. Учинрашув АҚШнинг Калифорния штати, Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтди.

Испания сафида Фабиан Руис 30-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ғалаба голини Микель Мерино 88-дақиқада киритди. Бельгиянинг ягона голига эса 41-дақиқада Шарль де Кетеларе муаллифлик қилди.

Бу гол Испания терма жамоасининг мазкур Жаҳон чемпионатида ўтказиб юборган илк голи бўлди. Шу тариқа дарвозабон Унаи Симоннинг мундиаллар доирасида дарвозасини 649 дақиқа давомида дахлсиз сақлаб келган серияси ҳам якунланди.

Учинрашувнинг 71-дақиқасида Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олгани сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Сенне Ламменс ўйинга қўшилди.

Микель Мерино кетма-кет иккинчи учрашувда захирадан майдонга тушиб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. У бундан аввал 1/8 финалда Португалияга қарши баҳсда ҳам ягона голни урган эди.

Энди Испания ярим финалда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учинрашув 14 июль куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар