АсосийСИËСАТ

Ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчилари Ислом цивилизациясининг буюк меросини ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

'Ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади'ning rasmi

Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, мамлакатда ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Мурожаатда форумнинг ўтказилиши ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани, маданияти ва маънавияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини янада чуқур ўрганиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим воқеа бўлгани таъкидланди.

Иштирокчилар Тошкент, Самарқанд ва Термиз каби тарихий шаҳарларда ташкил этилган анжуман Ўзбекистоннинг бой илмий-маърифий меросини намоён этганини қайд этди. Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази, халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа маърифий муассасалар фаолияти халқаро ҳамкорлик учун муҳим майдон сифатида баҳоланди.

Мурожаатда илм-маърифат, тинчлик, бағрикенглик ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

Форум иштирокчилари ислом цивилизациясининг буюк меросини ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

    Бошқа янгиликлар

    Ислом цивилизацияси форуми иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади - Darakchi.uz