АсосийСПОРТ

Жуд Беллингем дубли Англияни ярим финалга олиб чиқди

ЖЧ–2026: Чорак финалидан ўрин олган Англия — Норвегия баҳсида инглизлар қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

'Жуд Беллингем дубли Англияни ярим финалга олиб чиқди'ning rasmi

Жаҳон чемпионати–2026 чорак финалидан ўрин олган Англия — Норвегия баҳсида инглизлар қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

АҚШнинг Майами шаҳридаги "Хард Рок" стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни Норвегия очди. Жамоа ҳужумчиси Андреас Шелдеруп 36-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Англия эса биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида Жуд Беллингемнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Қаҳрамонлигини давом эттирган ярим ҳимоячи қўшимча бўлимнинг 93-дақиқасида яна бир бор аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа Томас Тухель шогирдлари ЖЧ–2026 ярим финалига чиқди. Энди Англия финал йўлланмаси учун Аргентина — Швейцария жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия чорак финалга қадар Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Англия нимчорак финалда мезбон Мексикани 3:2 ҳисобида таслим этган эди.

    Бошқа янгиликлар