Хитой ҳарбий олимлари қуввати 100 гигаваттга етадиган микротўлқинли қуролни ишлаб чиқиб, синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилди.
South China Morning Post маълумотига кўра, мазкур қурилма АҚШ сунъий йўлдошлари, жумладан, Starlink тармоғи электроникасига таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассислар фикрича, сунъий йўлдошларни ишдан чиқариш учун одатда 1 гигаватт қувватли импулс етарли бўлиши мумкин. Хитойлик олимлар эса бу кўрсаткични 100 гигаваттгача оширганини билдирган.
Экспертлар микротўлқинли замбараклар Хитойга Пентагоннинг қимматбаҳо космик инфратузилмасини кам маблағ сарфлаган ҳолда бутунлай йўқ қилиш имконини беришини таъкидлашмоқда.
Қайд этилишича, янги технология юқори қувватли импулсларни тез ишга тушириш имконини беради ва совуқ шароитларда ҳам ишлашга мослаштирилган.






