АсосийДУНË

Қатар собиқ амиридан айрилди

Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

'Қатар собиқ амиридан айрилди'ning rasmi

Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қатар амири девони ўз сахифасида маълум қилди.

Девон баёнотида собиқ амир мамлакат учун катта йўқотиш экани таъкидланиб, унинг бугун эрталаб вафот этгани билдирилган.

Ҳамад бин Халифа Ол Соний 1952 йилда туғилган бўлиб, 1995 йилда Қатар раҳбарига айланган. Унинг ҳукмронлиги даври мамлакатда ислоҳотлар ва модернизация жараёнлари билан боғлиқ бўлган.

Унинг даврида 2004 йилда Қатарнинг биринчи доимий конституцияси қабул қилинган. Собиқ амир 2013 йилда тахтдан ихтиёрий равишда воз кечиб, ҳокимиятни ўғли — ҳозирги амир Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширган.

    Бошқа янгиликлар