АсосийЖАМИЯТ

Макрон Испанияни ғалаба билан табриклади

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 19 июль куни ўз ниҳоясига етади.

'Макрон Испанияни ғалаба билан табриклади'ning rasmi

Франция Президенти Эммануэль Макрон 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Франция устидан ғалаба қозониб, финалга чиққан Испания терма жамоасини табриклади.

Бугун, 15 июль куни АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган мундиалнинг ярим финалида Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Техас штатининг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Макрон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.

“Испанияни финалга чиққанлиги билан табриклайман. Мамлакатимиз шарафини фидокорона ҳимоя қилган Франция терма жамоасига раҳмат. Бугунги мағлубият оғир, аммо бу жамоа ёш ва унинг келажаги буюк”, деб ёзди Франция Президенти.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 19 июль куни ўз ниҳоясига етади. Финалнинг иккинчи иштирокчиси Англия ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳсида аниқланади. Ушбу учрашув бугун, 15 июль куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар