АсосийЖАМИЯТ

Жавоҳир Синдоров ва Бибисора Асаубаева бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда кўриниш берди

Шундан сўнг икки ёш гроссмейстернинг Парижда ҳам бирга вақт ўтказгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.

'Жавоҳир Синдоров ва Бибисора Асаубаева бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда кўриниш берди'ning rasmi

Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ижтимоий тармоқларда бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда тушган қўшма суратларини эълон қилди.

Бибисора Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида жойлаштирган суратларда у Жавоҳир Синдоровнинг сурати ва "Менинг севимли гроссмейстерим" деган ёзув туширилган футболкани кийган ҳолда акс этган. Жавоҳир Синдоров эса Бибисора Асаубаеванинг сурати туширилган ҳамда "Яна бир “малика”ни қўлга киритдим" деган ёзув битилган футболкада кўриниш берган.

"Жавоҳир учун энг машҳур мухлислар изоҳларидан биридан фойдаландим", деб ёзди Асаубаева суратларга изоҳ қолдириб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бибисора Асаубаева Норвегияда ўтказилган шахмат турнирида ғолиб бўлганидан кейин у ва Жавоҳир Синдоров Монакода бўлиб ўтган "Формула-1" пойгасини биргаликда томоша қилган эди. Кейинроқ улар Франциянинг Париж шаҳридаги «Диснейленд» истироҳат боғига ҳам биргаликда ташриф буюрган.

    Бошқа янгиликлар

    Жавоҳир Синдоров ва Бибисора Асаубаева бир-бирининг сурати туширилган футболкаларда кўриниш берди - Darakchi.uz