АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада "1xBet" платформасига ноқонуний пул ўтказиб берган шахс аниқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада "1xBet" платформасига ноқонуний пул ўтказиб берган шахс аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида "1xBet" қимор платформасига ноқонуний равишда пул ўтказиб бериш билан шуғулланган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Учкўприк тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида ўтказилган тезкор тадбирда 1978 йилда туғилган фуқаронинг қонунга хилоф фаолияти фош этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у "PAYNET" тўлов шахобчаси орқали 400 минг сўм миқдоридаги пул маблағини қабул қилиб, уни "1xBet" платформасига ўтказиб берган.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида фойдаланилган пул маблағлари ҳамда мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар