АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда 53 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди

Текширув давомида умумий қиймати 53 миллион 100 минг сўм бўлган, 47 турдаги 1 599 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

'Самарқандда 53 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида қалбаки акциз маркалари билан муомалага киритилган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахс фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “I.T.” МЧЖ раҳбари Б.Қ. туман ҳудудидаги “Султонобод” деҳқон бозорида жойлашган савдо дўконида келиб чиқиши ҳамда сифати тасдиқланмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйгани аниқланган.

Текширув давомида умумий қиймати 53 миллион 100 минг сўм бўлган, 47 турдаги 1 599 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ҳамда 186¹-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Самарқандда 53 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди - Darakchi.uz