АсосийЖАМИЯТ

Зангиотада газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Портлаш оқибатида уч киши тан жароҳати олган. Улар шифохонага етказилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

'Зангиотада газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган автомобиль газ қуйиш шохобчасида пропан сақлаш резервуари ва уни ташувчи махсус автомашина портлаши оқибатида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса ҳақидаги хабар 16 июль куни соат 22:46 да келиб тушган. Воқеа М-39 автомобиль йўли бўйида жойлашган автогаз қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этган ва вазиятни тўлиқ назоратга олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида уч киши тан жароҳати олган. Улар шифохонага етказилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Текширув якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар