АсосийЖАМИЯТ

Туркияда учинчи қаватдан йиқилган ўзбекистонлик аёл ватанга олиб келинди

Туркиянинг Бурса шаҳрига ишлаш мақсадида борган вақтда учинчи қаватдан йиқилиб тушган.

'Туркияда учинчи қаватдан йиқилган ўзбекистонлик аёл ватанга олиб келинди'ning rasmi

Туркиянинг Бурса шаҳрида бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, З.Н. ишлаш мақсадида Туркиянинг Бурса шаҳрига борган вақтда учинчи қаватдан йиқилиб тушган. У ҳодисадан сўнг зудлик билан тез тиббий ёрдам орқали шифохонага олиб борилган ва даволаниш жараёни бошланган.

Ҳодиса ҳақида хабар топган Бурса шаҳридаги ўзбекистонликлар фуқарога ёрдам кўрсатиш мақсадида кўнгилли равишда навбатчилик ташкил қилган. Улар аёлнинг даволаниши ва соғайиш жараёнида яқиндан кўмаклашган.

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги томонидан зарур ташкилий ишлар амалга оширилиб, фуқаронинг юртига қайтиши таъминланган.

Айни пайтда у Ўзбекистонга олиб келинган ва яқинлари бағрига қайтган.

    Бошқа янгиликлар

    Туркияда учинчи қаватдан йиқилган ўзбекистонлик аёл ватанга олиб келинди - Darakchi.uz