2026 йилги Жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерацияси (FIFA) тарихидаги энг катта даромад келтирган турнирлардан бири бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, мундиал FIFA’га қарийб 15 миллиард доллар тушум келтирган. Бу кўрсаткич ташкилотнинг аввалги прогнози — 11 миллиард долларлик кутилмалардан анча юқори бўлган.
Даромад ошишида чипталар савдоси, айниқса уларнинг қайта сотилиши муҳим омил бўлган. FIFA ҳар бир қайта сотув жараёнидан харидор ва сотувчидан 15 фоиздан комиссия олган.
Шунингдек, меҳмонлар учун махсус хизматлар (hospitality) ҳам турнир даромадларининг ошишига катта ҳисса қўшган.
2026 йилги Жаҳон чемпионати финали 19 июль куни бўлиб ўтади. Унда Испания ва Аргентина терма жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб боради. Уchrashuv Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.






