2026 йилнинг январь–июнь ойларида 3,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга борган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 минг нафарга ошган.
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп ташриф буюрган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қирғизистон — 1 547 589 нафар;
- Қозоғистон — 667 722 нафар;
- Тожикистон — 619 515 нафар;
- Россия — 183 759 нафар;
- Саудия Арабистони — 153 591 нафар;
- Туркия — 127 241 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликлари — 41 780 нафар;
- Хитой — 36 502 нафар;
- Миср — 25 905 нафар;
- Вьетнам — 23 409 нафар.






