АсосийЖАМИЯТ

Кир Стармер Буюк Британия Бош вазири лавозимини тарк этди

Стармер 2020 йилдан буён Лейбористлар партияси етакчиси бўлиб келаётган эди.

'Кир Стармер Буюк Британия Бош вазири лавозимини тарк этди'ning rasmi

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер 20 июль куни ўз лавозимини тарк этди. У истеъфосини Қирол Чарльз III га тақдим этди ва Даунинг-стрит қаршисида хайрлашув нутқи билан чиқиш қилди.

"Мен тез орада Олий ҳазратлари ҳузурига бориб, ундан истеъфомни қабул қилишини сўрайман ва бош вазирлик лавозимидаги фаолиятимни якунлайман. Менинг ишим тугади", — деди Стармер.

У шунингдек, "енгил хаёл, табассум ва эришган барча ютуқларимиздан фахрланиш туйғуси билан" кетаётганини билдирди.

Стармер 22 июнь куни Лейбористлар партияси етакчилигидан истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Шундан сўнг 17 июль куни Энди Бёрнэм партия етакчиси этиб сайланди. У 20 июль куни Қирол Чарльз III томонидан Буюк Британия Бош вазири этиб тайинланди.

56 ёшли Энди Бёрнэм 2017 йил майидан 2026 йил июнига қадар Катта Манчестер мэри лавозимида ишлаган. У 2024 йилги умумий сайловларда Лейбористлар партиясининг консерваторлар устидан йирик ғалабасидан сўнг Буюк Британия Бош вазири бўлган Кир Стармернинг ўрнини эгаллади.

Стармер 2020 йилдан буён Лейбористлар партияси етакчиси бўлиб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Кир Стармер Буюк Британия Бош вазири лавозимини тарк этди - Darakchi.uz