Бугун, 21 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундузи республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучаяди. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида эса шамол тезлиги баъзи вақтларда 20–22 метр/сониягача етиши мумкин. Кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 12–14 метр/сониягача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.






