АсосийЖАМИЯТ

Афғонистонда кучли сув тошқини: 20 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган

Афғонистонда кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари оғир оқибатларга олиб келди.

'Афғонистонда кучли сув тошқини: 20 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган'ning rasmi

Табиий офат натижасида камида 20 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган. 80 дан зиёд фуқаро жароҳатланган.

Энг кўп зарар Нуристон вилояти маркази Парун шаҳрига етган. Сув тошқини уйлар, дўконлар ва маъмурий биноларни вайрон қилган.

Маҳаллий расмийлар мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ва сув тошқинлари давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Бошқа янгиликлар