АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев: Режасини бажармаган раҳбар хотиржам ишлашга ҳақли эмас

Видеоселектор йиғилишида ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг биринчи ярим йиллик режалари ижроси танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев: Режасини бажармаган раҳбар хотиржам ишлашга ҳақли эмас'ning rasmi

Айрим ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулот, қурилиш ва инвестиция кўрсаткичлари бўйича мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмагани қайд этилди.

Давлат раҳбари бугунги глобал ўзгаришлар шароитида вилоят, туман ва шаҳарларга тадбиркорлик ҳамда ижтимоий инфратузилма лойиҳалари учун кўпроқ маблағ ажратилаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, ҳар бир вазир ва ҳокимнинг фаолияти одамларнинг турмушида сезилмаса, тадбиркорларнинг оғирини енгил қилмаса, бундай натижа фақат "қоғоздаги рақам" бўлиб қолиши айтилди.

Ойлик, чораклик ва йиллик режасини бажармаган бирорта вазир, ҳоким ёки тармоқ раҳбари бундай шароитда хотиржам ишлашга ҳақли эмаслиги қатъий таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев: Режасини бажармаган раҳбар хотиржам ишлашга ҳақли эмас - Darakchi.uz