АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан норози бўлди

Давлат раҳбари банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан мутлақо норози эканини билдирди.

'Шавкат Мирзиёев банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан норози бўлди'ning rasmi

Шу муносабат билан Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари ҳамда давлат банклари филиаллари бошлиқлари фаолиятига қатъий эътироз билдирилди.

Вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун жорий йил синов ва амалий аттестация йили бўлади. Кейинги уч ойда натижа кўрсатган раҳбар ўз лавозимида қолади, ўзгариш қила олмаганлар эса лавозимидан озод этилади.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада қандай ишлар амалга оширилаётгани ва қандай ўзгаришлар бўлаётганини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, маҳаллалардаги ободлик, яшаш маданияти ва ҳовлилар билан ишлаш масалалари ҳам танқидий кўриб чиқилди.

Ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев банкларнинг маҳаллалардаги фаолиятидан норози бўлди - Darakchi.uz