АсосийЖАМИЯТ

"Мовий гумбазлар" дастлабки қиёфасига қайтарилади

Тошкентдаги модернизм меъморчилигининг энг ёрқин намуналаридан бири бўлган "Мовий гумбазлар" илмий тадқиқотлар асосида реставрация қилиниб, дастлабки қиёфасига қайтарилади.

'"Мовий гумбазлар" дастлабки қиёфасига қайтарилади'ning rasmi

Бугун Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

1968–1970 йилларда барпо этилган “Мовий гумбазлар” нафақат модернизм меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги, балки Тошкент шаҳрининг рамзларидан бири ҳамдир. 2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мазкур объект кўчмас моддий маданий мерос объектларининг Миллий рўйхатига киритилган.

Кейинги йилларда олиб борилган таъмирлаш ишлари давомида объектнинг мозаик безаклари ўзгартирилган ва бу унинг дастлабки меъморий-бадиий қиёфасига таъсир кўрсатган. Ҳозирда объект муаллифи — меъмор Вил Муратов иштирокида “Мовий гумбазлар”нинг дастлабки қиёфасини илмий ўрганиш ва қайта тиклаш ишлари бошланди.

Объектни реставрация қилиш ва унинг дастлабки меъморий қиёфасини тиклаш лойиҳасини амалга ошириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилади. Унинг таркибига модернизм меъморчилиги соҳасидаги етакчи халқаро экспертлар, шунингдек, таниқли маҳаллий меъморлар, санъатшунослар ва реставрация мутахассислари жалб этилади.

Лойиҳа устида олиб бориладиган ишларда Екатерина Головатюк, Борис Чухович ва Фотима Абдураҳмонова ҳам иштирок этади. Халқаро ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини бирлаштирган ҳолда, ишчи гуруҳ объектнинг дастлабки меъморий-бадиий қиёфасини реставрация қилиш ва тиклаш бўйича илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқади.

Лойиҳанинг асосий мақсади — “Мовий гумбазлар”нинг тарихий, меъморий ва бадиий қадр- асраб қолиш, унинг дастлабки элементларини қайта тиклаш ҳамда ушбу ноёб ёдгорликни келажак авлодларга етказишдир.

Миллий меъморчилик анъаналари ва модернизмнинг ифодавий тамойиллари уйғунлашган объектнинг ноёб меъморий ечими Ўзбекистон меъморчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга.

“Мовий гумбазлар” ни реставрация қилиш ишларининг бошланиши шунчаки алоҳида тарихий бинони қайта тиклашдан иборат эмас. Бу Ўзбекистоннинг XX аср меъморий  асраш, ўрганиш ва оммалаштириш, шунингдек, уни халқаро миқёсда намойиш этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

    Бошқа янгиликлар