Маълум қилинишича, келгуси 10 йилда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш учун 8 миллиард доллар талаб этилади.
Шу билан бирга, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш орқали даромадни ошириш бўйича етарлича иш олиб борилмаётгани қайд этилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида электр энергияси йўқотишлари 17,2 фоизни ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил этган.
Газ тармоғидаги йўқотишлар эса 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етган. Ҳудудий газ тармоқлари корхоналарида меҳнат унумдорлиги қўшни давлатларга нисбатан 1,5–2 баробар пастлиги айтилди.
"Franklin Templeton" таҳлилларига кўра, "Ҳудудий электр тармоқлари" компаниясининг бозор қийматини икки баробарга ошириш мумкин.
Шунингдек, "Uzbekistan Airways" бозор қийматини 40 фоизга, "Ўзбектелеком"никини эса 50 фоизга ошириш имконияти борлиги қайд этилди.






