АсосийЖАМИЯТ

Навоийдаги конда "БелАЗ" хизмат автомобилини босиб қолди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

'Навоийдаги конда "БелАЗ" хизмат автомобилини босиб қолди: икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Навоий вилоятидаги конлардан бирида автоағдаргич ва хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда хизмат автомобилида бўлган 2 нафар ишчи ҳалок бўлди.

Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

Маълум бўлишича, воқеа 21 июль куни соат 05:30 ларда кон ҳудудида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасига автоағдаргич ва хизмат автомобили тўқнашуви сабаб бўлган.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, масъул давлат ташкилотлари томонидан махсус текширув ўтказилиб, воқеанинг барча ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Комбинатнинг масъул хизматлари томонидан бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Навоийдаги конда "БелАЗ" хизмат автомобилини босиб қолди: икки киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz