АсосийЖАМИЯТ

Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс эса фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган.

'Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Жинсий зўравонлик ва фирибгарликда айбланаётган, Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган уч нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказган.

Тадбирлар давомида Истанбул шаҳрида яшириниб юрган халқаро қидирувдаги уч нафар шахснинг турган жойи аниқланиб, улар қўлга олинган.

Жумладан, Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс эса фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган.

Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган эди.

Қўлга олинган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди - Darakchi.uz