OpenAI маълум қилишича, навбатдаги синов жараёнида сунъий интеллект агенти интернетга чиқиб, Hugging Face платформасидаги заифликдан фойдаланган ҳолда тизимга киришга уринган.
Компания маълумотларига кўра, сунъий интеллект бу ҳаракатни тестдан "ўтиш" учун зарур бўлган маълумотларни топиш мақсадида амалга оширган. Ҳужум ўз вақтида аниқланиб, тўхтатилган.
Мутахассислар эса сунъий интеллект тизимларининг мустақил равишда киберҳужумларни амалга оширишга уриниши келажакда янада кўпайиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.






