"Баҳор" давлат рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 23 июль куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар берди.
Насиба Мадраҳимова ўзбек миллий рақс санъати мактабининг ёрқин намояндаларидан бири бўлиб, узоқ йиллар давомида Мукаррам Турғунбоева номидаги машҳур "Баҳор" давлат рақс ансамблида самарали ижод қилган.
У нафақат саҳнадаги маҳорати, балки кўплаб ёш раққосаларга миллий рақс санъати сирларини ўргатган тажрибали устоз сифатида ҳам эътироф этилган.






