АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда жазирама яна қайтмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво +42 даражагача исийди.

'Ўзбекистонда жазирама яна қайтмоқда'ning rasmi

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, якшанба куни айрим ҳудудларда +42 даражагача етиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Маълум қилинишича, якшанба куни республика бўйича ҳаво ҳарорати +36…+39 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +40…+42 даража бўлиши кутилмоқда.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати +35…+37 даража, якшанба куни эса +36…+38 даража атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар