Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади.
У ўз табригида судялар ва суд тизими ходимларининг одил судловни таъминлашдаги масъулияти ва ўрни муҳим эканини таъкидлади.
Мирзиёева соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, куч-ғайрат, қатъият ҳамда адолат тамойилларига доимо содиқ қолишларини тилади.
Таъкидланганидек, адолатли ва мустақил суд тизимини шакллантиришда судялар ҳамда суд тизими ходимларининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.






