АсосийДУНË

Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 40 киши жароҳатланди

Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганидан сўнг транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

'Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 40 киши жароҳатланди'ning rasmi

Туркиянинг Қириққалъа вилоятида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 40 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Cumhuriyet хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 25 июль куни Қириққалъа–Самсун автомобиль йўлининг Кимески ҳудудида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганидан сўнг транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Автобусда жами 42 киши бўлган, улар орасида компаниянинг уч нафар ходими ҳам бор. Жароҳатланганлар Қириққалъа шаҳридаги шифохоналарга етказилган.

Ҳодиса жойига тез ёрдам, полиция ва қутқарув хизматлари жалб қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида хориж фуқаролари йўқ.

Айни пайтда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар