Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўз вояга етмаган қизини қийнаганликда гумонланаётган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон туманида яшовчи аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи — 1993 йилда туғилган Ч.Б. вояга етмаган қизига нисбатан зўравонлик қилганини маълум қилган.
Дастлабки ўрганишлар давомида эркакнинг ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани акс этган видеотасвир 2025 йил 30 декабрь куни олингани, кейинчалик эса ижтимоий тармоқларда тарқалгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






