АсосийЖАМИЯТ

"Бола пули" ва нафақаларнинг янги миқдорлари эълон қилинди

2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақаларининг янги миқдорлари амал қилмоқда.

'"Бола пули" ва нафақаларнинг янги миқдорлари эълон қилинди'ning rasmi

Янги тартибга кўра, 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун болалар нафақаси 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун эса 295 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча 177 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун эса 118 минг сўмдан қўшимча маблағ тўланади.

Моддий ёрдам миқдори 450 минг сўмни ташкил этади. Ёшга доир нафақа ҳамда ногиронлиги бўлган боланинг онасига тўланадиган ёшга доир нафақа 878 минг сўм этиб белгиланган.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 1 миллион 209 минг сўм, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса 1 миллион 83 минг сўмни ташкил қилади.

Мазкур ўзгаришлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар