Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Таълим ва стратегия соҳасидаги муҳим қадамлар
Дуал таълим ва янги факультет
2027/2028 ўқув йилидан “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети негизида назария ва амалиётни бирлаштирган дуал таълим шаклидаги алоҳида факультет ташкил этилади.
Ҳудудий техникумлар
Республиканинг ҳар бир ҳудудида биттадан техникумда ичимлик ва оқова сув йўналишида дуал таълим асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
2030 йилгача Стратегия
2026 йил якунига қадар иқлим ўзгаришига барқарор инфратузилмани ривожлантириш ва илғор технологияларни жорий этишни назарда тутувчи Стратегия ишлаб чиқилади.
Соҳага замонавий билимга эга, амалиётни пухта эгаллаган ёш мутахассисларнинг кириб келиши сув иншоотларининг аварияларсиз, самарали ва сифатли ишлашини таъминлайди. 2030 йилгача бўлган стратегиянинг амалга оширилиши эса иқлим ўзгариши шароитида аҳолини тоза сув билан кафолатли таъминлаш, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш ва келажак авлодга ресурсларни бекаму кўст етказишда муҳим ўрин тутади.






