АсосийЖАМИЯТ

Бедарак йўқолган эркак ишхонасида ўлик ҳолда топилди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида бедарак йўқолган деб хабар берилган эркакнинг жасади топилди.

'Бедарак йўқолган эркак ишхонасида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов DARAKCHI.UZ сўровига жавобан маълум қилди.

Унинг билдиришича, 1967 йилда туғилган эркакнинг жасади аниқланган ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ишлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилмоқда. Текширув якунларига кўра қонун доирасида тегишли қарор қабул қилиниши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Бедарак йўқолган эркак ишхонасида ўлик ҳолда топилди - Darakchi.uz