АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

77-сонли автобус эса Чилонзор 25-даҳаси йўналишида Кичик ҳалқа йўли, Қатортол, Заргарлик, Қатортол-2 ҳамда Ал-Хоразмий кўчалари орқали ҳаракатланади.

'Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари муносабати билан айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда тегишли мутасаддилар маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 28 июль куни соат 23:00 дан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунга қадар Бунёдкор кўчасининг қўшимча йўл бўлагида, Кичик ҳалқа йўлидан Чилонзор метро бекати ҳудудидан Қатортол-2 кўчасигача бўлган бир томонлама йўналиш автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Шу муносабат билан мазкур ҳудуд орқали ҳаракатланувчи бир қатор автобус йўналишларининг ҳаракат схемаси ҳам вақтинча ўзгартирилади.

Хусусан, 41 ва 116-сонли автобуслар Чилонзор буюм бозори томон ҳаракатланишда Кичик ҳалқа йўли, Қатортол, Заргарлик, Қатортол-2 ва Бунёдкор кўчалари орқали қатнайди.

77-сонли автобус эса Чилонзор 25-даҳаси йўналишида Кичик ҳалқа йўли, Қатортол, Заргарлик, Қатортол-2 ҳамда Ал-Хоразмий кўчалари орқали ҳаракатланади.

118-сонли автобуснинг ҳаракат йўналиши Бунёдкор кўчаси, Кичик ҳалқа йўли ва Қатортол кўчалари орқали ташкил этилади.

Шунингдек, 74 ва 171-сонли автобуслар ҳаракати вақтинча "Олмазор" метро бекатигача қисқартирилади.

Мутасаддилар ҳайдовчилар ва йўловчилардан ҳаракатни олдиндан режалаштиришни ҳамда вақтинча жорий этилган ҳаракат схемасига амал қилишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар