АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши эҳтимоли бор.

'Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Бухоро ва Навоий вилоятлари, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин.

Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ Ўзгидромет август ойи Ўзбекистонда қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилган эди. Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин - Darakchi.uz