АсосийЖАМИЯТ

Onix ҳайдовчиси ҳам вафот этди: Тошкентдаги ЙТҲда қурбонлар сони икки нафарга етди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.

'Onix ҳайдовчиси ҳам вафот этди: Тошкентдаги ЙТҲда қурбонлар сони икки нафарга етди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида YPX ходимларининг патруль мотоцикллари ва Onix автомобили иштирокида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар сони икки нафарга етди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маълум қилишича, тўқнашувдан сўнг шифохонага икки нафар патруль хизмати ходими, бир нафар YPX инспектори ҳамда Onix автомобили ҳайдовчиси олиб келинган.

Ҳодиса оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келаётган YPX ходими воқеа жойида вафот этган бўлса, Onix ҳайдовчиси 27 июль куни шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Қолган уч нафар жабрланган шахснинг аҳволи яхшилангани ва улар умумий бўлимга ўтказилгани айтилган.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ 16 июль куни соат 18:30 атрофида Тошкент шаҳридаги Дўрмон йўли кўчасида содир бўлган. Ўша вақтда уч нафар йўл-патруль хизмати инспектори патруль мотоциклларида ҳаракатланаётган бўлган. Улар Ғазалкент кўчасидан чорраҳага кириб келган Onix автомобили билан тўқнашиб кетган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани ҳақида тахминлар тарқалган эди. Бироқ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу маълумотларни асоссиз деб атаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирган.

    Бошқа янгиликлар

    Onix ҳайдовчиси ҳам вафот этди: Тошкентдаги ЙТҲда қурбонлар сони икки нафарга етди - Darakchi.uz