АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда ёнғин учта дўконни қамраб олди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида учта дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдони зарарланган.

'Сирдарёда ёнғин учта дўконни қамраб олди'ning rasmi

Бугун, 29 июль куни Сирдарё вилоятида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:22 да 112 тизими орқали Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган дўконда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ҳодиса жойига учта ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ёнғин соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида учта дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдони зарарланган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, масъул ходимлар ҳамда тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар