Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июль куни амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Маълум қилинишича, ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Келажак ўйинлари" учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Мазкур мусобақа инновацион технологиялар ва спортни ўзида уйғунлаштирган йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Унда турли мамлакатлардан келган спортчилар ва рақамли спорт йўналишидаги иштирокчилар беллашади.






