Давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ушбу мамлакат пойтахти Остона шаҳрига келган.
Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев "Келажак ўйинлари" учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Мазкур ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликка оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.






