АсосийДУНË

"BTS" 2027 йилги "Grammy" мукофотларида иштирок этмаслигини эълон қилди

Бироқ яқинда Recording Academy томонидан таъсис этилган "Энг яхши Осиё поп ижроси" номинацияси атрофида юзага келган баҳслар вазиятга таъсир қилди.

'"BTS" 2027 йилги "Grammy" мукофотларида иштирок этмаслигини эълон қилди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг машҳур K-pop гуруҳи "BTS" 2027 йилги "Grammy" мусиқа мукофотларига ўз ижодини тақдим этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда гуруҳнинг етти нафар аъзоси Instagram саҳифалари орқали бир вақтнинг ўзида маълум қилди.

Баёнотда қайд этилишича, гуруҳ бу йилги мукофот учун номзод бўлмаслик ҳақида онгли қарор қабул қилган. Унга кўра, мусиқа тил, миллат ёки минтақага қараб эмас, балки санъат сифатига кўра баҳоланиши лозим.

"Arirang" альбоми йилнинг энг муваффақиятли мусиқий лойиҳаларидан бири сифатида эътироф этилган, "Swim" қўшиғи эса АҚШ мусиқа чартларида юқори ўринларни эгаллагани боис гуруҳнинг "Йил альбоми" ва "Йил қўшиғи" каби асосий номинацияларда иштирок этиши кутилган эди.

Бироқ яқинда Recording Academy томонидан таъсис этилган "Энг яхши Осиё поп ижроси" номинацияси атрофида юзага келган баҳслар вазиятга таъсир қилди.

Мазкур номинация қоидаларига мувофиқ, унда иштирок этадиган қўшиқларда Осиё тилларидан мазмунли даражада фойдаланилган бўлиши шарт. "Arirang" қўшиғи матнининг 80 фоиздан ортиғи инглиз тилида ижро этилгани сабабли у ушбу тоифа талабларига жавоб бермаган.

Янги номинациянинг жорий этилиши K-pop мухлислари ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Кўплаб мухлислар "Grammy"ни осиёлик ижодкорларни етарлича эътироф этмаётганликда танқид қилди.

"BTS" эса ўз баёнотида мусиқа ҳеч қандай тил ёки географик чегараларга боғлиқ бўлмаслиги, у аввало санъат сифатида қадрланиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.

Гуруҳ баёноти сўнгида мухлисларига ҳам алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

"Army ва бизга доимо ишонган ҳамда қўллаб-қувватлаб келаётган барча мухлисларга раҳмат", дейилади мурожаатда.

Айни пайтда "Grammy" мукофотини ташкил этувчи Recording Academy мазкур қарор юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

    Бошқа янгиликлар

    "BTS" 2027 йилги "Grammy" мукофотларида иштирок этмаслигини эълон қилди - Darakchi.uz