Қирғиз Республикасининг Чўлпонота шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари билан биргаликда Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир давомида давлат раҳбарлари янги мажмуада яратилган замонавий спорт ва туризм инфратузилмаси билан танишди.
Қайд этилишича, мазкур гольф клуби нафақат ушбу спорт турини оммалаштириш, балки мамлакатда спорт туризмини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Етакчилар Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини янги объектнинг фойдаланишга топширилгани билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.






