АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор"

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, "Лолазор" маҳалласида маҳалла аҳли томонидан экилган дарахтлар кесиб ташланган, болалар майдончаси ўрнида эса бизнес маркази қурилиши режалаштирилган.

'Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор"'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги "Лолазор" маҳалласидаги ҳолатни ўрганиб, пойтахтда умумий фойдаланиш учун ажратилган ҳудудларда олиб борилаётган айрим қурилишларни кескин танқид қилди.

Унинг қайд этишича, аҳоли фойдаланиши учун мўлжалланган ҳудудлар офис ёки турар жой биноларини қуриш учун эмас, балки ўз вазифасига мувофиқ хизмат қилиши лозим.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, "Лолазор" маҳалласида маҳалла аҳли томонидан экилган дарахтлар кесиб ташланган, болалар майдончаси ўрнида эса бизнес маркази қурилиши режалаштирилган.

"Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти", деб ёзди у.

Шу муносабат билан Бош прокуратурага Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш вазифаси юклатилган. Хусусан, қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрларига риоя этилгани ҳамда аҳоли ҳуқуқлари таъминлангани текширилади.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, текширувлар давомида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъулларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилади. Зарурат туғилган тақдирда, айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ва озодликдан маҳрум этилиши ҳам мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор" - Darakchi.uz