АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда икки кўча уч кунга ёпилди

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, чекловлар 2026 йил 31 июль соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 гача амал қилади.

'Тошкентда икки кўча уч кунга ёпилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик шоҳ кўчасида асфальт ётқизиш ишларининг иккинчи босқичи якунланиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, чекловлар 2026 йил 31 июль соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 гача амал қилади.

Ушбу вақт оралиғида қуйидаги йўл участкалари барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади:

Оққўрғон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Осиё кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;

Паркент кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Паркент-2 кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.

Маълум қилинишича, ҳаракат чекловлари асфальт ётқизиш ишларини сифатли ва хавфсиз якунлаш, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаш ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Масъуллар ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, йўналишларни олдиндан режалаштиришни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда икки кўча уч кунга ёпилди - Darakchi.uz