АсосийЖАМИЯТ

Талабалар учун ётоқхонага ариза қабул қилиш бошланди

Талабалар ётоқхонаси учун аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади.

'Талабалар учун ётоқхонага ариза қабул қилиш бошланди'ning rasmi

Бугун, 1 августдан олий таълим муассасалари талабаларидан талабалар турар жойига жойлашиш учун аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, аризалар my.gov.uz портали орқали қабул қилинади. Аввало имтиёз ва устуворликка эга талабгорлар ётоқхонага жойлаштирилади. Қолган ўринлар эса умумий рўйхат асосида босқичлар кесимида тақсимланади.

Унга кўра, ётоқхона ўринларининг 55–65 фоизи 1-босқич, 15–20 фоизи 2-босқич ва 20–25 фоизгача қисми 3-босқич ҳамда ундан юқори курс талабаларига ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан ўқув йили якунига қадар давом этади. 2026/2027 ўқув йили учун 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар эса қабулнинг якуний натижалари эълон қилингач, ётоқхона учун ариза юбориши мумкин бўлади.

Шунингдек, 1 августдан талабаларни ётоқхонага жойлаштириш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш хизматлари ягона электрон тизимга бирлаштирилди. Энди ариза тасдиқланганидан сўнг электрон шартнома ва йўлланма шакллантирилади, тўлов амалга оширилгач эса вақтинча рўйхатдан ўтиш автоматик тарзда расмийлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар