АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва Исроилнинг Mossad разведка хизмати Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга уринаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Мужтабо Хоманаий сўнгги 150 кундан ортиқ вақт давомида омма олдида кўринмаган ва телефон ҳамда бошқа электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган.
Манбаларнинг таъкидлашича, у хавфсизлиги кучайтирилган бункерда бўлиши ва ташқи дунё билан фақат воситачилар орқали мулоқот қилаётган бўлиши мумкин.
Mossadнинг собиқ юқори мартабали ходими Рами Игранинг айтишича, Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийнинг жойлашувини аниқлаш учун Эрондаги агентура тармоғидан фойдаланмоқда. Унинг фикрича, электрон алоқа бўлмаса ҳам, раҳбарият билан боғланишда иштирок этаётган курьерлар ва воситачилар кузатув марказида турибди.
Шу билан бирга, таҳлилчилар Мужтабо Хоманаийнинг узоқ вақт жамоатчиликдан четда қолиши Эрон раҳбарияти ичидаги айрим гуруҳлар таъсирининг кучайиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.






