АсосийЖИНОЯТ

Асфальтлаш учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Жиззах ва Тошкент вилоятида айрим масъуллар асфальтлаш учун мўлжалланган бюджет пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

'Асфальтлаш учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди'ning rasmi

Жиззахнинг Шароф Рашидов тумани ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида ободонлаштириш идоралари масъуллари асфальтлаш учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Текширувларда Шароф Рашидов туманида 6 та ички йўлда асфальтлаш ишлари бажарилмагани, 348,7 миллион сўмлик 634 тонна асфальт сотиб юборилгани аниқланган.

Паркент туманида эса 540 тонна асфальт етказиб берилмаган бўлса-да, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 324 миллион сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани айтилмоқда.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Асфальтлаш учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинди - Darakchi.uz