АсосийЖАМИЯТ

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда икки автомобиль ёниб кетди

Тўқнашув оқибатида ёнғин чиқиб, ҳар икки транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган.

'Қамчиқ довонидаги ЙТҲда икки автомобиль ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 2 август куни эрталаб Қамчиқ довонидаги А-373 автомобиль йўлининг 168-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент–водий йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu юк автомобили техник носозлик сабаб йўл четида тўхтаган. Ортидан келаётган Epica ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

Тўқнашув оқибатида ёнғин чиқиб, ҳар икки транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган.

Ҳодисада Epica ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ва ЙҲХХ ходимлари иш олиб бориб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган.

    Бошқа янгиликлар

    Қамчиқ довонидаги ЙТҲда икки автомобиль ёниб кетди - Darakchi.uz