АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда реновация учун “квартиралар банки” ташкил этилади

Лойиҳа 2031 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида амалга оширилади.

'Тошкентда реновация учун “квартиралар банки” ташкил этилади'ning rasmi

Тошкентда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудлардаги мулкдорларга компенсация ва ижара учун тақдим этиладиган “квартиралар банки” шакллантирилади.

Бу чора шаҳарни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорда белгиланган. Лойиҳа Tashkent Invest компанияси томонидан 2031 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, “квартиралар банки”ни тўлдириш учун турар ва нотурар жойлар сотиб олинади. Ушбу уй-жойлар реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация сифатида, ижарага ёки бошқа тартибда тақдим этилиши мумкин.

Шунингдек, реновация доирасида айрим давлат мулки объектлари Tashkent Invest тасарруфига ўтказилади. Компания инвесторлар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда янги объектлар қуриши ёки мавжудларини реконструкция қилиб, уларни электрон аукцион орқали сотиши мумкин.

Қарорда Тошкентда йирик савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этиш, Сув ресурсларини бошқариш марказини тузиш ҳамда пойтахтдаги айрим бозор ва савдо мажмуаларини оммавий савдоларга чиқариш каби чоралар ҳам белгиланган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда реновация учун “квартиралар банки” ташкил этилади - Darakchi.uz