АсосийДУНË

АҚШда давоси йўқ хавфли вирус аниқланди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида кана орқали юқадиган, вакцинаси бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди.

'АҚШда давоси йўқ хавфли вирус аниқланди'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Йорк штатида кана орқали юқадиган кам учрайдиган Бурбон вируси билан касалланишнинг илк ҳолати тасдиқланди. Олимлар бу вирус расман қайд этилганидан анча кенг тарқалган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда Fox News маълум қилди.

Маълум қилинишича, Лонг-Айлендда яшовчи бемор оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва лаборатория таҳлиллари унда Бурбон вирусини тасдиқлаган.

Мутахассислар вирус “ёлғиз юлдуз” канаси орқали юқишини, унинг белгилари юқори ҳарорат, ҳолсизлик, тошма, бош ва мушак оғриқлари ҳамда кўнгил айнишини ўз ичига олишини билдирмоқда.

Энг хавотирлиси, ҳозирча Бурбон вирусига қарши на вакцина, на махсус даволаш усули мавжуд. Шунингдек, уни аниқлайдиган кенг тарқалган диагностик тест ҳам йўқлиги сабабли кўплаб ҳолатлар расмий ҳисобга тушмай қолаётган бўлиши мумкин.

Бурбон вируси биринчи марта 2014 йилда АҚШнинг Канзас штатида аниқланган. Шу вақтгача дунё бўйича бир нечта ҳолат расман қайд этилган бўлса-да, олимлар ҳақиқий касалланганлар сони анча кўп бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар