АсосийЖИНОЯТ

Қорақалпоғистонда катта миқдордаги газ баллонлари ўғирланди

Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида 741 миллион сўмлик суюлтирилган газ баллонларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

'Қорақалпоғистонда катта миқдордаги газ баллонлари ўғирланди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда 741 миллион сўмлик суюлтирилган газ баллонларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кегейли тумани бўлими томонидан ўтказилган текширув давомида “Кегейлитумангаз” таъминоти бўлимида қонунбузилиш ҳолати фош этилган.

Аниқланишича, бўлимда моддий жавобгар бўлган шахслар хизмат мавқеидан фойдаланиб, 781 дона суюлтирилган газ баллонини ўзлаштирган. Уларнинг умумий қиймати 741 миллион сўмга баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қорақалпоғистонда катта миқдордаги газ баллонлари ўғирланди - Darakchi.uz