Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Орзу” мавзесида жойлашган қурилиш объектида ер ўпирилиши содир бўлгани ва бир нафар фуқаро жабрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назоратга олинган ва белгиланган тартибда текширув ишлари бошланган.
Текширув жараёнида ер ўпирилишига сабаб бўлган омиллар, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш ҳолатлари, шунингдек, масъул шахсларнинг ҳаракатлари атрофлича ўрганилади.






