АсосийЖАМИЯТ

“Андижон сув таъминоти” АЖ филиали бошлиғи 8,5 минг доллар билан ушланди

Андижон вилоятида “Андижон сув таъминоти” акциядорлик жамияти Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи ушланди.

'“Андижон сув таъминоти” АЖ филиали бошлиғи 8,5 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда филиал раҳбари К.Т.га оид ҳолат аниқланган.

Маълум қилинишича, К.Т. фуқаро Б.А.нинг Жалақудуқ тумани “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт олиб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир давомида К.Т.нинг топшириғига кўра, ушбу хизмат учун 8,5 минг АҚШ долларини фуқаро М.Ш. олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    “Андижон сув таъминоти” АЖ филиали бошлиғи 8,5 минг доллар билан ушланди - Darakchi.uz